




ГЭҚларининг босим қувурлари
Mahsulot tavsifi
Тўғонли ва деривацион схемали ўртача ва катта напорли ГЭС ларда босимли станцион қувурларидан фойдаланилади. Станцион қувур ер сиртида, кўмилган ҳолда, тўғон оралиғида, туннелда, шахтада, тоғ жинсида жойлашган ҳамма конструкция хилларини ўз ичига олади. Станцион қувур сифатида энг кўп ишлатиладигани босимли пўлат қувурлардир. Улар напор 20÷200 м бўлганда қўлланилади. Айрим ҳолларда, напор 200÷300 м бўлганда темир–бетон ва пўлат–темирбетон қувурлар ишлатилади. Ҳозирги замон илм–фани ривожи станцион қувур учун ўта пишиқ пластмасса ва бошқа янги материалларни ишлаб чиқмоқда. Демак, яқин келажакда енгил, чидамли, эксплуатация учун қулай қувурлар ГЭҚ ларида ишлатилиши мумкин. Жой рельефига, статик иш режимига ва ГЭС компоновкасига кўра станцион қувурлар учта гуруҳга бирлашади: 1. Бетон тўғон оралиғига жойлашган пўлат қувурлар. 2. Деривацион схемали ГЭС ва ГАЭС ларда қўлланиладиган ер сатҳида жойлашган эркин ҳолатда ётқизиладиган пўлат қувурлар. Улар ҳар хил табиий: сел оқимлари, зилзила, шамол таъсирига учрамаслиги учун траншея туннел ва галлереяларда жойлаштирилади. Бундай қувурлар ташқи томонига ҳар доим текшириш ва ремонт (таъмирлаш) ишларини бажаришга имкон яратилади. Шунинг учун уларни очиқ қувурлар дейилади.
Teglar
ГЭҚларининг босим қувурлари
Muallif
Exclusive qog'ozlar
Tasdiqlangan sotuvchi