




Конструкциялар элементларини деформациялари бўйича ҳисоблаш
Mahsulot tavsifi
Конструкциялар элементларининг деформациялари бўйича ҳисоби уларнинг мустаҳкамлиги, устиворлиги ва дарзбардошлиги бўйича ҳисоблари каби муҳимдир. Деформациялар (салқиликлар, тебраниш амплитудалари, бурилиш бурчаклари) бўйича ҳисобнинг моҳияти шундан иборатки, эксплуатация жараёнида лойҳаланаётган конструкциялар элементларида вужудга келувчи деформациялар аниқланади ва уларнинг олинган қийматлари йўл қўйилувчи чегаравий қийматлар билан таққосланади. Конструкцияларнинг салқиликлари технологик, физиологик, психологик, конструктив ва эстетик талаблар бўйича чегараланади. Эстетик ва психологик талаблар бўйича элементларнинг салқиликлари доимий ва муваққат давомли юклар таъсиридан аниқланади. Технологик ва конструктив талаблар бўйича элементларнинг салқиликлари эса доимий, қисқа муддатли ва муваққат давомли юклар таъсиридан аниқланади. Қурилиш конструкцияларининг салқиликларини аниқлашда юк бўйича ишонч коэффициенти γf=1 қабул қилинади. Қурилиш конструкциялари элементларининг салқиликлари, умуман олганда, қурилиш механикасидан маълум бўлган Моор формуласи бўйича аниқланади.
Teglar
Конструкциялар элементларини деформациялари бўйича ҳисоблаш
Muallif
Islam UZB
Tasdiqlangan sotuvchi