




Диуретик воситалар
Mahsulot tavsifi
Одам танаси нормал шароитда 40-50 л (65-70%) сув сақлайди. Бу сув асосан ҳужайралар ичида бўлиб, 30-35л ни ташкил қилади. Қолгани эса тўқималар, ҳужайралар орасида жойлашган (10-12 л), 3,5 л часи қон томирларида қон таркибида бўлади. Буйракнинг кўпчилик касалликларида (нефрит, нефроз ва бошқалар), юрак пороклari сабабли юрак - қон томирлар тизими фаолиятининг етишмовчилиги (декомпенсация холати) ва жигар касалликлariда (цирроз ва бошқалар) сув-туз алмашинуви бузилиб, танада сув йиғила бошлайди, шишлар пайдо бўлади. Натрий ионларининг йиғилиши осмотик босимнинг кўтарилишига ва сув йиғилишига сабабчи бўлади, чунки бу ионлар осмотик жиҳатдан бошқаларга қараганда анча фаол ҳисобланади, яъни бошқа ионларга қараганда кўпроқ сув молекуласини ушлаб туради.
Teglar
Диуретик воситалар
Muallif
Islam UZB
Tasdiqlangan sotuvchi