




Эшерихиозлар
Mahsulot tavsifi
Эшерихиозлар – ичак таёқчаларининг турли сероварлари томонидан чақирилувчи юқумли касаллик бўлиб, улар кўпроқ ошқозон-ичак йўлининг зарарланиши ва заҳарланиш ҳамда диарея синдромининг ривожланиши, камроқ - патологик жараённинг тарқалиши билан тавсифланади. Тарихий маълумотлар. 1885 йилда Австриялик педиатр Теодор Эшерих инсон нажасидан ичак таёқчалари (Bacterium coli communae) ни ажратиб олиб, уларнинг хусусиятларини биринчи бўлиб батафсил ёзиб ўтган. 1894 йилда Г.Н. Габричевский ушбу микробнинг болалардаги диареяни чақирилишидаги этиологик аҳамиятини исботлади. Этиологияси. Эшерихиозларни чақирувчи қўзғатувчилар Enterobakteriaceae оиласи, Escherichia авлоди, Escherichia coli турига мансубдир. E.coli тури шартли – патоген ичак таёқчаларини ўз ичига олиб улар одам, сут эмизувчилар, қушлар, балиқлар ичакларининг доимий яшовчи микроблари, ҳамда касаллини чақира оладиган патоген эшерихиялари ҳисобланади. Морфологик ва культурал хоссаларига кўра патоген ва нопатоген эшерихиялар орасида фарқлар йўқ. 150дан ортиқ энтеровирулент ичак таёқчалари бор. Эшерихияларнинг 3 та антигенлари бор. Соматик термостабил О-антиген, юзаки капсулага тегишли К-антиген ва хивчинли термостабил Н-антигенидан иборат.
Teglar
Эшерихиозлар
Muallif
Islam UZB
Tasdiqlangan sotuvchi