


Тоғай ва суяк тўқималари
Mahsulot tavsifi
Тоғай тўқимаси тоғай ҳужайраларидан ва ҳужайралараро моддадан ташкил топган. Унинг таркибида 70—80% сув, 10—15% органик моддалар ва 4—7% минерал тузлар бор. Органик моддалар асосан оқсил, липид гликозаминогликан ва протеогликанлардан иборат. Оқсиллар ичида фибрилляр оқсиллар (коллаген, эластин) ва нофибрилляр-оксилларни фарк килиш мумкин. Тоғай тўқимасидаги гликозаминогликан ва протеогликанлар асосан ҳужайра оралиқ моддасининг асосий моддасида бўлади. Тоғай тўқимасида 2 хил асосий тоғай хужайралари: хондроцитлар ва хондробласлар (ёки хондробластоцитлар) фарқ қилинади. Хондроцитлар овал ёки юмалок бўлиб, ҳужайра юзасида микроворсинкалар тутади. Ҳужайралар хужайралараро моддадаги махсус бўшлиқларда якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб жойлашади. Бу тўп хужайралар изоген, группа деб номланади. хар бир хужайрада битта ёки иккита ядроча тутувчи юмалоқ ядро бўлади. Хужайранинг цитоплазмаси бир оз базофил бўлиб, тор халқа шаклида ядро атрофини ўрайди. Хужайра органеллари кўп эмас. Ривожланаётган тоғай хужайралар цитоплазмасида кўп микдорда митохондриялар, Гольжи комплекси ва эндоплазматик тўр жойлашади. Тоғай хужайраларини гистохимик усуллар билан ўрганилганда унда гликоген, липидлар мавжудлигини хамда бир қатор ферментларнииг (ишқорий фосфатаза, липаза, оксидаза) юксак активлиги аниқланган. У тоғай хужайраларининг иккинчи тури хондробластлардир. Улар тоғай усти пардасининг остида, тоғай тўқимасининг перифериясида жойлашган булиб.
Teglar
Тоғай ва суяк тўқималари
Muallif
Islam UZB
Tasdiqlangan sotuvchi