








Oqsillar yoki Protoinlar
Mahsulot tavsifi
Оқсиллар таркибида азот тутувчи юқори молекуляр биологик полимерлардир. Улар бир бири билан пептид боғлари орқали бриккан аминокислоталардан ташкил топган. Оқсил сўзи тухум оқидан келиб чиққан содда атама ҳисобланади. Бу хилдаги (яъни тухумнинг оқига ўхшаш хоссага ҳамда хусусиятга эга)моддаларни протеинлар ҳам деб юритилади. Адабиётларда оқсил ва протеин сўзлари синоним сифатида ишлатилади. Протеин сўзи грекча протос(Protos) – сўзидан олинган бўлиб, биринчи даражали, муҳим деган маънони англатади. Оқсиллар организмнинг нам вазнининг 25% ни, қуруқ вазнининг 45-50% ташкил қилади. Оқсиллар таркибида углерод 50-59%, водород 6.5-7.3%, азот 15-18%, кислород 21-24%, олтингугурт 2.5% ни ташкил қилади. Улар таркибида баъзан фосфор ҳам учрайди. Бундан ташқари айрим оқсиллар таркибида темир, мис, йод, марганец ва бошқа элементлар учрайди.
Teglar
Oqsillar yoki Protoinlar

Muallif
Alpha 🔰
Tasdiqlangan sotuvchi