




ГАЗ ХЎЖАЛИГИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Mahsulot tavsifi
ГАЗ ХЎЖАЛИГИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ РЕЖА: 1. Газ хўжалигига хизмат кўрсатиш. 2. Газ қувурларини назорат қилиш. Газ хўжалигига хизмат кўрсатиш даврида газнинг назоратсиз чиқиш жойларини аниқлаш ца ўз вақтида тезлик билан уларни бартараф қилиш ишларига кагга аҳамият берилиши керак. Газнинг назоратсиз чиқишининг асосий сабаблари бўлиб қувурларнинг пайванд чокларининг ѐрилиши, қувур деворларининг коррозия сабабли тешилиши, конденсант йиғгич гидрозатворларнинг чиқариш найчаларининг узилиши, газ ускуналарининг зичлигининг йўқолиши, уларнинг газ қувурлари билан уланган жойларнинг бўшашиб қолиши ва бошқалар бўлиши мумкин. Уй ичи ва ер усти газ қувурларида газ чиқаѐтган жойни аниқлаш қийин эмас. Уларда газ қувурларининг пайванд чокларини, газ ускуналарй ўрнатилган жойларни совун кўпиги суртиб ѐки бўлмаса, газ чиқаѐтган жойни унинг ҳидига қараб аниқласа бўлади. Ер ости газ қувурларида эса чиқаѐтган жойни аниқлаш анча мушкул. Уларда газ чиқаѐтган жойни қуйидаги ташқи аломатларга: газ ҳидига, газ қувури ўтган жойлардаги ўт — ўланларнинг сарғайишига, дарахтларнинг қуришига, ернинг устидаги ҳалқоб сувлардаги пуфакчаларга, қиш пайтида қорнинг сарғайишига, ва агарда газ ўрта ѐки юқори босим газ қувурларидан чиқаѐтган бўлса унинг шовқинига қараб аниқласа бўлади. Ер ости газ қувурларидан газ чиқишини олдини олиш ва уларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида газ қувурлари трассаси бўйича «Райгаз» ишчилари текширув ишлари олиб боришлари керак. Бундай текширувлар жараѐнида газоиндикатор асбоби ѐрдамида газ қувурлари ва уларнинг ҳар икки тарафида 15 м масофада жойлашган бошқа ер ости иншоатларнинг қудуқларида, биноларнинг ертўлаларида газ бор — йўқлиги аниқланади. Агарда уларнинг бирон —бирида газ борлиги аниқланса, унда текширув зонаси ҳар икки томонга 50 м гача кенгайтирилади ва «Шахаргаз»нинг авария—диспетчерлик хизматига, ҳамда газ ҳиди аниқланган ер ости иншоатнинг эгасига хабар берилади.
Teglar
ГАЗ ХЎЖАЛИГИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Muallif
Soffchi PhD
Tasdiqlangan sotuvchi