




Islomiy moliya va bank
Mahsulot tavsifi
Исломий банкларни ривожланиш тарихи 1963 йилга бориб тақалади, бунда Мисрда жаҳондаги дастлабки исломий банк “Мит Гамр” ташкил этилади. Шу йилнинг сентябрь ойида Малайзияда мусулмон ҳожилари Жамғарма корпорацияси ўз ишини бошлайди. Кейинчалик 1975 йилда Галифакс(Канада)да мусулмонлар гуруҳи бозорда “исломий ипотека” деб аталувчи дастлабки маҳсулотни таклиф этди ва Дубай Ислом банки таъсис этилди. Муҳими эса, айнан шу йилда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида мусулмон давлатлари ташаббуси билан Ислом тараққиёт банки (ИТБ) расман очилди. Покистон Ислом Республикаси ҳам ўз банк тизимини исломийлаштириш жараёнини бошлади. Бу ривожланиш аста секинлик билан Европа давлатларига ҳам ўта бошлади. 1978 йил Женевада Саудия шаҳзодаси Файсал ибн Абдулазиз Сауд томонидан ҳиссадорлик жамияти шаклидаги ғарбда биринчи исломий молиявий таркиб - “Islamic Banking System International Holding” ташкил этилди. 1981 йилда эса Шаҳзода Файсал низом жамғармаси 1 млрд. АҚШ долларидан иборат “Ислом молиявий уйи”ни таъсис этди. Ташкил этилган молиявий гуруҳнинг бош офиси Женевада очилди
Teglar
Islomiy moliya va bank

Muallif
jasur bozorov
Tasdiqlangan sotuvchi