








ЁШ ДАВРЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ
Mahsulot tavsifi
ЁШ ДАВРЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ ЁШ ДАВРЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ ЁШ ДАВРЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ Ёш даврлари психологияси фани предмети тўғрисида фикр юритилаётганда инсон умрининг турли ёш босқичларида кечиши, ёш ўсишига ва психик тараққиётга таъсир кўрсатувчи омиллар, турли таъсирлар туфайли турлича тарзда рўй берадиган психик ривожланиш характеристикаси назарда тутилади. Демак, ёш даврлари психологияси фанининг мавзу бахси турли ёшдаги одамларнинг (болалар, ўқувчилар, катталар, эркаклар, аёлларнинг (онтогенезда) туғилгандан умрининг охиригача) психик ривожланиш жараёнини, шахснинг шаклланиши ҳамда ўзаро муносабати қонуниятларини ўрганишдан иборатдир. Ёш даврлари психологияси инсонда турли психик жараёнлар ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини, унинг ҳар хил фаолиятини, эр ва аёлнинг жинс тафоввутларини, шунингдек инсон шахсининг таркиб топишини илмий жиҳатдан тадқиқ қилади. Ёш даврлари психологияси турли ёшдаги инсонларнинг психик ривожланиши, психик хусусиятлари ва уларнинг ўзига хос омиллари, мезонлари ҳамда механизмлари хақидаги фандир. Шунингдек у муайян ёшдаги инсонларнинг ёш ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзига хос хусусиятларини ҳам ўрганади. Шунинг учун ижтимоий хаётда, таълим-тарбия жараёнида, гурухлар ҳамда жамоаларда, ишлаб чиқариш ва оилавий муносабатларда ёш даврлари психологияси алоҳида ўрин тутади. Инсон шахсининг таркиб топиши ва билиш жараёнларининг ривожланиши муаммосини инсон психикасининг ривожланиши қонуниятларини хисобга олмай туриб оқилона ҳал этиб бўлмайди. Шунинг учун хозирги кунда «инсон омили» масаласи долзарб мавзуга айланди. Ёш даврлари психологияси инсон психикасининг ривожланиш қонуниятлари ва хусусиятлари ҳамда шу ривожланишнинг босқичларининазарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этади.
Teglar
ЁШ ДАВРЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ
Muallif
Soffchi PhD
Tasdiqlangan sotuvchi