TalabaMarket.uz
Bosh sahifa/Amaliy ishlar | Psixologiya/умр даврларини табакалаш
Product slide 1
Product slide 2
Product slide 3
Product slide 4
Product slide 5
164
Premium Content

умр даврларини табакалаш

8,000so'm
Betlar soni
14 ta
Fayl hajmi
1000.0 KB
Fayl turi
.ppt

Mahsulot tavsifi

Э.Эриксоннинг психосоциал даврлаштириш босқичларида маълум бир хисларга асосланилган ва улар қуйидагилар: Гўдаклик даври (туғилгандан 1 ёшгача): ишонч/ишончсизлик. Бу хислар она меҳри ва ғамхўрлигининг қай даражадалиги билан боғлиқ. Агар оилада эмоционал дискомфорт кузатилса болада ишончсизлик ҳисси устунлик қила бошлайди. Илк болалик (1-3 ёш): автономия/уят ва шубҳа. Бола жамиятда қабул қилинган нормаларга дуч кела бошлаши натижасида унда "Мен қила оламан", "Мен ўзим" ёки унинг акси бўлган кечинмалар юзага кела бошлайди. nЎйин даври (3-6 ёш): ташаббускорлик/айбдорлик. Бола ролли ўйинлар орқали ижтимоий тажрибани ўзлаштира бошлайдилар. Ўйин жараёнини ташкил этишда боланинг ташаббусини катталар томонидан қўллаб-қувватланиши ёхуд қаттиқ танқид қилиниши мазкур хисларни шаклланишига олиб келади. nМактаб ёши (7-12 ёш): меҳнатсеварлик/нотўлиқлик. Таълим ва ўз устида ишлаш етакчилик қилади. Тенгдошлари орасидаги мавқеи ва шахслараро муносабатлари унинг шакланишига ўз таъсирини ўтказади. nЎспиринлик (12-13 ёшдан 19-20 ёшгача): эго-идентификация / роллар алмашинуви. Бу давр "Мен кимман?", "Мен қаерга кетяпман?", "Ким бўлишни истайман?" каби саволларга бирин-кетин жавоб излашни бошлайди ва қадриятлар тизими шаклланади. nЁшлик (20-25 ёш): яқинликка интилиш / изоляция. Бу давр касбий фаолият ва оилавий ҳаётнинг бошланиши билан характерланади. nЕтуклик (26-64 ёш): самарадорлик / инертлик. Ижтимоий ҳаёт тарзи, катталарга ғамхўрлик, оилавий турмуш, касбий муваффақият кабилар билан белгиланади. nКексалик (65 ёшдан юқори): яхлит эго / кўнгил қолиши. Нафақага чиқиш инқирози ва яқин кишисини йўқотиш кабилар билан белгиланади.

Teglar

#умр_даврларини_табакалаш#umr_davrlarini_tabakalash
Nasrullo Esonboyev

Muallif

Nasrullo Esonboyev

Tasdiqlangan sotuvchi

Jami mahsulotlar6936 ta
Sotilgan886 ta