








Географик Хариталар
Mahsulot tavsifi
Географик хариталар ғоят кўп ва хилма хилдир. Хариталарни ўрганиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва бошқа мақсадлар учун улар таснифланади. Хариталарни илмий асосда таснифлаш уларни алоҳида турларига хос бўлган хусусиятларни ва қонуниятларни ўрганишни осонлаштиради. Шунингдек, у картографик ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўз аксини топади ва уни ишини самарали йўлга қўйишга ёрдам беради; шунингдек у хариталарни каталогларни тузиш, уларни хариталар сақланадиган хоналарда системали равишда жойлаштириш ва сақлаш учун зарур; ва ниҳоят, хариталар сақланадиган жойлар, масалан кутубхоналар учун у айниқса муҳим. Зеро, таснифлаш керакли хариталарни тез ахтариб топишни ва уларни фойдаланувчиларга ўз вақтида етказиб беришни таъминлайди. Информацион-картографик хизматга автоматизацияни жорий этиш учун- барча турдаги картографик асарлар албатта таснифланган бўлиши лозим.
Teglar
Географик Хариталар
Muallif
Islam UZB
Tasdiqlangan sotuvchi