








Эконометрик моделларни баҳолаш
Mahsulot tavsifi
Регрессия тенгламаси параметрларини баҳолашда Энг кичик квадратлар (ЭКК) усули қўлалнилади. Бунда тасодифий хад ԑ учун айрим фаразлар қилинади. Моделда тасодифий хад ԑ кузатиб бўлмайдиган катталикдир. Бу тасодифий хадни модел параметрларини баҳолашдан сўнг, яъни натижавий омилнинг ҳақиқий қийматлари билан хисоблаб топилган қийматлари фарқи топилгандан сўнг аниқлаш мумкин. Модел хусусияти ўзгаргандан сўнг, унга янги кузатувлар қўшилиши билан ԑi қолдиқнинг танланма баҳоси хам ўзгариши мумкин. Шу сабабли регрессион таҳлилнинг мақсадига нафақат моделни қуриш, балки ԑi тасодифий оғишларни, яъни қолдиқ қийматни аниқлаш ҳам киради. Энг кичик квадратлар усули қолдиқлар квадратлари суммасини минималлаштиришни кўзда тутади. Шу сабабли қолдиқ қиймат ԑi нинг хатти-ҳаракатини кузатиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Teglar
Эконометрик моделларни баҳолаш
Muallif
Najot Ta'lim
Tasdiqlangan sotuvchi