








ELEMENTLAR DAVRIY QONUNI VA DAVRIY SISTEMASI
Mahsulot tavsifi
XVIIIаср охирида 25 tа элемент маълум бўлиб,XIXасрнинг биринчи чорагида яна 19 элемент кашф қилинди. Элементлар кашф қилиниши билан уларнинг атом массаси, физик ва кимёвий хоссалари ўрганилиб борилди. Бу текширишлар натижасида баъзи элементларнинг аввалдан маълум бўлган табиий гуруҳлари (мас-н, ишқорий-ер металлар, галогенлар) га ўхшаш элемент гуруҳлари шакллана борди. Элементлар ва уларнинг бирикмалари ҳақидаги маълумотлар кимёгарлар олдига барча элементларни гуруҳларга ажратиш (синфларга бўлиш) вазифасини қўйди. 1789 йилда А.Лавуазье кимёвий элементларнинг биринчи классификациясини яратди, у барча оддий моддаларни 4 гуруҳ (металлмаслар, металлар, кислота радикаллари ва «оксидлар») га ажратди. 1812 йилда Берцелиус барча элементларни металлар ва металлмасларга ажратди. Бу унчалик аниқ бўлмасада, ҳалигача ўз кучини йўқотган эмас.
Teglar
ELEMENTLAR DAVRIY QONUNI VA DAVRIY SISTEMASI

Muallif
Yoʻlchibek Shaymardonov
Tasdiqlangan sotuvchi