




Сурункали гипертрофик пульпит
Mahsulot tavsifi
Сурункали гипертрофик пульпитнинг 2та клиник шакли фарқланади: Грануляцияланувчи (грануляцион тўқимани тиш бўшлиғидан кариес кавагига ўсиб чиқиши); Пульпа полипи – пульпани оғиз бўшлиғи эпителийси билан қопланиши. Милкдан эпителий тўқималари ўсиб чиққан пульпани қоплаб, у билан қўшилиб кетади. Сурункали гипертрофик пульпитда бемор турли таъсирловчилардан пайдо бўлувчи зирқировчи оғриқларга шикоят қилади. Бемор кўпинча кавакдан ўсиб чиққан, осон қоновчи «ёввойи гўшт»га шикоят қилади. Баъзан оғриқ бўлмасмасдан фақат қонайди. Оғриқ фақат чайнаган пайтда ҳам кузатилиши мумкин. Кўрикда ўсиб кетган тўқима билан тўлган кариоз кавак аниқланади. Бу тўқима анча зич ёки грануляцион типда, ҳатто енгил тегилганда ҳам осон қонаши мумкин. Баъзан бунда кучсиз оғриқ пайдо бўлиши мумкин.
Teglar
Сурункали гипертрофик пульпит

Muallif
Bobo DEHQON
Tasdiqlangan sotuvchi