








НАҚҚОШЛИК САНЪАТИ ТАРИХИ
Mahsulot tavsifi
ЎРТА ОСИЁДА НАҚҚОШЛИК САНЪАТИ. ЎРТА ОСИЁ ТАСВИРИИЙ САНЪАТИГА ИСЛОМ ДИНИНИНГ ТАЪСИРИ. НАҚОШЛИК САНЪАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ. Миллий нақшларимиз ғоятда бой мазмунга эга. Оддий қошиқ, лаган, қутича, сандиқ, беланчак, чолғу асбоблари, уй-рўзғор буюмларидан тортиб турар жой ва жамоат биноларининг девор ҳамда шифтларига солинган нақшлар инсонни ҳайратга солади, уни ўйлантиради. Бу гўзал нақшлар ажойиб наққошлар томонидан яратилган бўлиб, асрлар давомида бунёд топди, ривожланди, меъморчилик ҳамда тасвирий санъат ривожи билан боғланган ҳолда такомиллашиб борди. Нақш – арабча тасвир, гул деган маънони англатади. Қуёш, ҳайвон, ўсимлик, геометрик ва бошқа элементларни маълум тартибда такрорланишидан хосил қилинган безакдир. Ганчкорлик, кандакорлик, каштадўзликда, зардўзлик, кулол-чилик, заргарлик, гилам тўқиш, тўқимачилик, инкрустация, панжаралар ва ҳоказоларда ҳар хил йўллар билан нақшлар ишланади.
Teglar
НАҚҚОШЛИК САНЪАТИ ТАРИХИ

Muallif
Dasturchi 2000
Tasdiqlangan sotuvchi